ССВ: 15 кунда 10 мингдан зиёд киши коронавирусдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги 15 куннинг ўзида 10 903 нафар юртдошимиз коронавирусдан соғайиб чиққан.
Сўнгги ўн беш кунда тузалиш кўрсаткичи 13 фоизга яхшиланганини кўришимиз мумкин. Шундай қилиб 12 август куни коронавирусдан соғайганлар сони 25 659 нафарга, яъни 78 фоизга етган.
Ҳозирда бу кўрсаткич 91 фоизни ташкил этиб, 36 562 нафар юртдошимиз коронавирусдан халос бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter