Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ янги касалланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди

ССВ янги касалланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди

2020 йил 5 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 370 (+77) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Тошкент вилоятида, 27 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 324 нафар, Тошкент вилоятида 95 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 40 880 (+448) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 147 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг