Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ тизимидаги икки амалдор ишдан олинди

ССВ тизимидаги икки амалдор ишдан олинди

«O‘zmedimpeks» директори ва вазирлик масъул ходими ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вазирнинг тегишли буйруғига асосан, хизмат фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари ҳамда тизимда давлат харидларини амалга оширишдаги сусткашлиги учун «O‘zmedimpeks» давлат унитар корхонаси директори Д.Каттахўжаев ва вазирликнинг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ҳамда мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходими эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг