ССВ тизимидаги коррупцияга қарши курашувчи бўлинмага янги раҳбар тайинланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг тегишли буйруғига кўра, Маманов Сардоржон Собир ўғли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
С.Маманов 2018 йил Тошкент давлат юридик университети, 2020 йил Бош прокуратура академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигида турли лавозимларда ишлаган.
С.Маманов тайинловга қадар ушбу агентликнинг Коррупциянинг олдини олиш ва «комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш бошқармаси бош инспектори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тайинлов Президентнинг 2025 йил 21 апрелдаги қарори асосида амалга оширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter