Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Субсидияга уй олиб беришни ваъда қилган банк кассири қўлга тушди

Субсидияга уй олиб беришни ваъда қилган банк кассири қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хонқа тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир  ўтказилган.

Унда АТБ «Қишлоққурилишбанк» Хонқа филиалининг катта кассир-назоратчиси Э.К. фуқаролар С. ва Н.га Урганч шаҳарда янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 2 тасини танишлари ёрдамида субсидия асосида 20 йиллик ипотека кредити орқали олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 30 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг