Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд ишларида адвокатлар ваколати кенгайтириляпти

Суд ишларида адвокатлар ваколати кенгайтириляпти

Жорий йил 16 февралдаги ПФ-22-сон фармон билан Адлия вазирлигига 2026 йил 1 июнга қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда суд ишларини юритишда ҳимоя институтини такомиллаштиришга доир қатор вазифаларни бажариш топширилган.

Жумладан, Олий суд, Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида жиноят ишини судга юборишда айблов хулосаси билан бирга «ҳимоя фикри»ни тақдим этиш тартибини жорий этиши лозим.

Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адвокатлар палатасига эса жиноят ишида ҳимоячига ўз ҳимояси остидаги гумон қилинувчи, айбланувчи ёки жабрланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар ҳамда далиллар билан танишиб, ундан нусхалар олиш, суриштирув ва дастлабки тергов давомида исталган вақтда ўз ҳимояси остидаги гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан юритилаётган жиноят ишини қўзғатиш ва тугатиш ҳақидаги қарорлардан нусха олиш ваколатларини бериш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган. Бунда қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

Шунингдек, адвокат сўровига маълумотлар бепул тақдим этилиши, нотариал ҳаракатлар ва кадастр органларидан олинадиган маълумотларни адвокат сўрови орқали олиш имкониятини яратиш ҳам назарда тутилган.

Қайд этилишича, юқоридаги ўзгаришлар орқали 7 минг нафардан зиёд адвокатлар учун жиноят процессида ҳимоя остидаги шахсларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишдаги қонуний ваколатлари кенгайтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг