Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Етти йил давом этган суд собиқ қиролнинг никоҳсиз туғилган қизи фойдасига тугади

Етти йил давом этган суд собиқ қиролнинг никоҳсиз туғилган қизи фойдасига тугади

Фото: «Twitter»

Бельгия собиқ қироли Альберт II нинг қизи, 52 ёшли рассом Дельфина Боэль суд орқали малика мақомини қўлга киритди. Бу ҳақда Бельгиянинг VRT нашри хабар берди.

ДНК-тест Дельфина Боэль Альберт II нинг биологик қизи эканини кўрсатганди. Биологик оталикни тан олган қирол ижтимоий оталикка рўйхушлик бермаганди.

Суд Дельфинага «Қиролича ҳазрати олиялари» дея илтифот кўрсатилиши, қолаверса, отасининг фамилиясидан (Саксен-Кобург-Гот)дан фойдаланиш ҳуқуқини берди. Дельфинанинг фарзандлари — Жозефина ва Оскар ҳам малика ва шаҳзода мақомларига эга бўлишди.

Журналистларга кўра, Дельфина энди собиқ қирол мулкининг саккиздан бир қисмига даъво қилиши мумкин.


Дельфина Боэль билан боғлиқ суд жараёни 2013 йил июнда, Альберт II амалдаги давлат раҳбари сифатида тўлиқ иммунитетдан фойдаланган пайтларда бошланган.


«Суддаги ғалаба ҳеч қачон ота-она меҳрининг ўрнини босолмайди, аммо адолат тантана қилишига ишонтиради», — дея суд қарорини изоҳлади Дельфинанинг адвокати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг