Судоку отаси вафот этди

Японияда судоку жумбоғини ихтиро қилган Nikoli нашриёти собиқ раҳбари Маки Кадзи ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда Kyodo агентлиги.
«Маки Кадзи «Судоку отаси» сифатида танилиб, уни бутун дунёдаги бошқотирма ишқибозлари ҳурмат қилишади», — дейилади нашриёт сайтида.
Июль ойида Кадзи соғлиғи сабабли компания президенти лавозимидан кетди. 10 августда Токиода оламдан ўтганда 69 ёшда эди. Ўлимига ўт йўллари саратони сабаби бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи судоку 1980-йилларда Nikoli нашриёти томонидан чоп этилган журнал саҳифаларида пайдо бўлган. Пировард натижада компания номи бутун дунёга донг таратган.
Шунга қарамай, шунга ўхшаш рақамли топшириқларни яратиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Судоконинг аждоди швейцариялик математик Леонард Эйлер томонидан ихтиро қилинган «Лотин квадрати» ўйини бўлган деб ҳисобланади.
2000-йилларнинг бошларида судоку жуда оммалашиб кетди. Газеталарда анъанавий кроссвордлар ўрнига рақамли катакчалар чоп этила бошланди. Судоку бўйича биринчи жаҳон чемпионати 25 йил олдин ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter