Сульшер Гвардиоланинг «ярим маоши»ни олади

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Англия премьер-лигасининг маоши юқори мураббийлари орасида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда «The Sun» ёзмоқда.
Нашр хабарига кўра, шартнома тўлиқ тузилиб бўлганидан сўнг, Сульшер йилига 8,7 миллион евро ишлаб топади.
«Манчестер Сити»ни бошқараётган Хосеп Гвардиола ундан икки карра «бойроқ» — 17,5 миллион евро.
Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») эса €10 млн. олади.
Таъкидлаш керакки, Сульшергача «Манчестер Юнайтед»дани бошқарган Жозе Моуриньо ҳам худди Гвардиола каби €17,5 млн. маош билан ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter