Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суперлига. Мавсумни «Пахтакор» кумуш, «Насаф» бронза медаллар билан якунлади

Суперлига. Мавсумни «Пахтакор» кумуш, «Насаф» бронза медаллар билан якунлади

Фото: «Динамо» ФК

Ўзбекистон Суперлигасида совринли ўринлар учун курашаётган «Пахтакор», «Насаф» ва «Динамо» бугун сўнгги 30-тур ўйинларини ўтказди.

«Пахтакор» Наманганда «Навбаҳор» билан 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлаган бўлса, Қаршидаги ўйинда мухлислар битта ҳам гол кўришмади: «Насаф» — «Динамо» — 0:0.

Шу тариқа 60 очко тўплаган «Пахтакор» кумуш, «Насаф» эса 59 очко билан бронза медал эгаси бўлди. Мавсум давомида совринлар учун курашган самарқандликлар маррага тўртинчи бўлиб етиб келишди (58 очко).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон чемпионатининг 29-турида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз майдонида «Қизилқум»ни мағлубиятга учратиб, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг