Сурхондарё ва Қашқадарёда ер қимирлади

Бугун, 11 октябр куни Тошкент вақти билан 13:10 да (11.10.2022 йил, Гринвич бўйича 08:10 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 36,51 градус шимолий кенглик; 66,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 573 км жанубий-ғарбда.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 3 балл, 95 км.
- Қашқадарё вилоятида 2 балл, 271 км.
Аввалроқ Сурхондарё ва Фарғонада ер қимирлагани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter