Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди: қурбонлар бор

Сурхондарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди: қурбонлар бор

Фото: Скриншот

Сурхондарёда Камаз автомашинаси Дамас билан тўқнашиб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

2021 йил 23 майдан 24 майга ўтар кечаси Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, бошқарма ходимлари Шўрчи тумани Гулистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомабиль йўлининг 1501 километрига етиб келади.

«Воқеа жойига етиб келганимизда қуйидагилар маълум бўлди:

Соат 2:15лар чамасида М41 автомобиль йўлининг 1501 километрида ўлим билан билан боғлиқ ЙТҲ содир этилган. Ушбу ЙТҲ Денов-Шўрчи йўналишида ҳаракатланиб бораётган Камаз русумли оғир юк машинаси қарама-қарши йўналишда келаётган Дамас йўлига чиқиб кетганлиги натижасида юзага келган. Воқеа жойини вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ўрганганимизда, Камаз ҳайдовчиси етарлича малакага эга бўлмаганлиги, тунги вақтда йўлга чиққанлиги аниқланди», —  дейди Сурхондарё вилояти ЙҲХБ бошлиғи Илҳом Соипов

Содир этилган ЙТҲ натижасида Дамас ҳайдовчиси ва унинг ёнида бўлган йўловчи шифокорлар кўрсатган тиббий ёрдамларига қарамасдан вафот этган. Яна икки киши шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг