Сурхондарёда ер қимирлади

Бугун, 11 март куни, Тошкент вақти билан 23:24 да (11.03.2023 йил, Гринвич бўйича 18:24 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 37,27 градус шимолий кенглик; 69,56 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 445 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Узун туманида 2-3 балл, 157 км.
Шўрчи туманида 2-3 балл, 168 км.
Жарқўрғон туманида 2-3 балл, 187 км.
Қумқўрғон туманида 2-3 балл, 187 км.
Термиз туманида 2 балл, 188 км.
Олтинсой туманида 2 балл, 190 км.
Денов туманида 2 балл, 192 км.
Термиз шаҳрида 2 балл, 203 км.
Бандихон туманида 2 балл, 204 км.
Ангор туманида 2 балл, 208 км.
Қизириқ туманида 2 балл, 209 км.
Сариосиё туманида 2 балл, 224 км.
Бойсун туманида 2 балл, 230 км.
Музработ туманида 2 балл, 239 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter