Сурхондарёда ЙТҲга учраган «иномарка» йўл четида кетаётган ота-болани босиб кетди
Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Шўрчи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 31 январь куни соат тахминан 12:30 ларда Шўрчи тумани «Совуртепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобиль йўлида 22 ёшли ҳайдовчи Kia К5 русумли транспорт воситасини бошқариб келиб, бир йўналишда ҳаракатланиб, чапга бурилаётган 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Damas автомашинаси билан тўқнашган.
Транспорт воситаси тўқнашув вақтида йўл четида ҳаракатланиб кетаётган ота-бола ва яна бир нафар фуқарони ҳам туртиб кетган. Оқибатда 10 ёшли вояга етмаган мактаб ўқувчиси «бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, ўнг елка қисмидан ёпиқ синиши» ташхиси билан туман шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter