Таиланд ўзбекистонликлар учун мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини 30 кунга оширди
Таиланд Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда мамлакатга келгач виза олувчи (Visa on Arrival) Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Ўзбекистон Бош консулхонасидан олинган маълумотга кўра, шунингдек, барча тоифадаги фуқаролар учун эмлаш сертификати ёки ПЦР-тестини тақдим этиш талаби бекор қилинди.
Ўзбекистон фуқароларига визалар «Visa on Arrival» ёзуви мавжуд бўлган махсус ўтиш йўлакларида берилади.
Ушбу турдаги визаларни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- паспорт (Таиланддан кетиш режалаштирилган кундан бошлаб камида 6 ой амал қилиш муддати билан);
- 4×6 см ҳажмдаги 1 дона фотосурат, оқ фонда (виза берилишидан камида 6 ой олдин олинган бўлиши лозим, аэропорт ҳудудида ҳам 10 АҚШ долларга расмга тушиш имконияти мавжуд);
- қайтиш авиачиптасининг нусхаси;
- бир киши учун 2000 бат (тахминан 55 АҚШ доллари) виза тўлови, тўлов Таиланд батида амалга оширилади;
Бундан ташқари, иммиграция назоратидан ўтаётганда фуқаролардан меҳмонхонани банд қилганлиги тўғрисида ҳужжат ёки ҳар бир киши учун 20 минг Таиланд бати (тахминан 550 АҚШ доллари) миқдорида маблағ мавжудлигини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.
Қўшимча маълумотлар бўйича Ўзбекистоннинг Таиланддаги (Бангкок шаҳрида жойлашган) Бош консулхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:
Тел.: +6626753995, +6626753995.
Веб-сайт:http://bangkok.mfa.uz/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter