Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таълимни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича конференция ташкил этилди

Таълимни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича конференция ташкил этилди

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда вазирлик тизимидаги Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан таълим тизимини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Бошланғич синф ўқитувчиларининг узлуксиз касбий таълимини янада такомиллаштириш, бу борадаги илғор миллий ва халқаро тажрибаларни таҳлил қилиш, самарали ёндашувларни аниқлаш ва уларни амалиётга жорий этиш муҳокамасига бағишланган ушбу тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, соҳа масъуллари, олимлар, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари ҳамда илмий изланувчилар иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олган вазир Ҳилола Умарова бошланғич таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва тадқиқотларнинг қамрови ва илмий-тадқиқотлар самарадорлигини ошириш орқали таълим сифатини яхшилаш бугунги кунда тизим олдида турган муҳим масалалардан бири эканлигига алоҳида урғу бериб ўтди.

Хусусан, илғор хорижий тажрибалар асосида бошланғич синф ўқувчилари учун яратилган янги авлод дарсликларининг замонавий 4К модели асосида янада такомиллаштиришга доир ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида конференция ўз ишини мавзуга доир қатор шўбаларга бўлинган ҳолда давом эттирди. Унда таълим мазмунини такомиллаштириш масалалари, муаммо ва ечимлар, илғор хорижий тажрибалар, самарали метод усуллари, ўқитувчи ва ота-оналар ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумот учун: бошланғич синф ўқитувчилари учун жорий йил давомида 3 та босқич ҳамда 36 соатлик ўқув курсларидан иборат малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди. Унда Республика бўйича 304 нафар педагоглар тренер сифатида тайёрланди.

Шунингдек, жорий йилнинг 24-31 август кунлари ҳудудлардаги педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида шу йўналишда олиб борилган ўқув курсларига юртимиздаги 9 736 нафар бошланғич таълим методика бирлашма раҳбарлари жалб этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг