Президент қарори: «Таълим кластерлари» рўйхати эълон қилинди (фото)

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат таълим ташкилотлари томонидан «Таълим кластерлари» ташкил этиш учун тавсия этиладиган профессионал таълим муассасалари рўйхати очиқланди. Бу Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида келтирилмоқда.
Рўйхатга республика бўйича жами 22 та таълим муассасаси киритилган.


Ҳужжат лойиҳасида келтирилишича, давлат-хусусий шериклик лойиҳаcи доирасида:
а) хусусий шерик зиммасига:
- меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича кадрларни тайёрлаш;
- профессионал таълим муассасасини юқори малакали педагог кадрлар билан тўлдириш, ўқув жараёнини белгиланган тартибда ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
- илғор халқаро тажрибалар асосида ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиб, профессионал таълим соҳасидаги таълим жараёнининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш;
- профессионал таълим муассасаларини таъмирлаш, жиҳозлаш, сақлаш ва эксплуатация қилиш;
- давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амал қиладиган муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаш;
- давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга асосан юқоридаги мажбуриятлардан ташқари бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мажбуриятларни юклатиш мумкин.
б) давлат шериги зиммасига:
- хусусий шерикка объектни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амал қиладиган муддат давомида вақтинча фойдаланишга тақдим этиш
- хусусий шерикка методик ёрдам кўрсатиш;
- битимда кўрсатилган миқдорда давлат буюртмасини жойлаштириш;
- профессионал таълим муассасасини битириб олти ой давомида узлуксиз меҳнат, тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини амалга ошираётган ҳар бир битирувчиси учун битимда кўрсатилган миқдорда Давлат бюджети ҳисобидан субсидия тўлаш бўйича мажбуриятлар юклатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter