Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таълим соҳасида 3 йилда 24 млн долларга тенг маблағ ўғирланган – Қозоғистон ОАВ

Таълим соҳасида 3 йилда 24 млн долларга тенг маблағ ўғирланган – Қозоғистон ОАВ

Коррупцияга қарши курашиш ташкилоти берган маълумотга кўра, Қозоғистонда таълим соҳасидаги коррупциянинг тизимли тус олиши ортидан, биргина охирги уч йилда 343 та порахўрликка оид ҳуқуқбузарликлар қайд этилган. 255 нафар ўқитувчи ва таълим ходими пора ва ўзлаштиришда айбланиб қўлга олинган.

Қайд этилишича, 2021 йилдан буён давлат томонидан таълим соҳасига 12,1 триллион тенге ажратилган, бу давлат бюджетининг барча харажатлари таркибида 28 фоизни ташкил этади.

Мамлакат Аксилкоррупция агентлигида ҳисобот даврида мамлакат бўйлаб давлат пулларини талон-торож қилишга қаратилган жиноий схемалар фош этилди. Энг йирик ўғирликлар Олмаота шаҳри, Чимкент, Қизилўрда, Ақтўбе ва Олмаота вилоятларида содир бўлган.

Мутахассисларга кўра, бюджет маблағларини талон-торож қилишнинг механизми, тахминан қуйидагича:

  • ходимга лавозимига тўғри келадиганидан маошдан анча юқори маош тўланади;
  • иш ҳақи умуман мактабда ишламайдиган шахсларга тўлаб берилади;
  • ходимнинг иш ҳақи карта ҳисобварақлари бўйича ҳисоблаб чиқилади, лекин тўловларда бошқа шахснинг исми кўрсатилади;
  • бир шахсга бир неча марта такрорий пул ўтказмалари амалга оширилади;
  • “ўлик жонлар” – қариндошлари ва дўстларига пул ўтказмалари амалга оширилади.

Коррупцияга қарши курашчиларнинг фикрича, бундай манипуляциялар мактаб бухгалтерия тизимлари, Миллий таълим маълумотлар базаси ва Ғазначилик-мижоз маълумотлар базаси ўртасида интеграция йўқлиги туфайли юзага келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг