Таниқли актёр Абдуҳолиқ Мамарасулов вафот этди
![Таниқли актёр Абдуҳолиқ Мамарасулов вафот этди](http://static.xabar.uz/crop/7/8/720_460_95_781421594.jpg)
«Телевизион миниатюралар театри» устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдуҳолиқ Мамарасулов 74 ёшда вафот этди.
Маълум қилинишича, актёр бир неча йилдан буён юрак касаллиги билан оғриган. Ўлимидан бир муддат аввал касалхонанинг жонлантириш бўлимида ҳам даволанган.
Актёрнинг жаноза намози шом вақти Тошкентдаги собиқ «Ўзбекфильм» маҳалласидаги «Собитхон хожи ота» масжидида ўқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter