Таниқли антивирус майнинг дастурларини ўрнатиши фош бўлди
«Norton» антивирус компанияси майнинг дастурларини ўрнатиш билан шуғулланиши фош бўлди. Компаниянинг «Norton 360» антивирус пакети таркибида криптовалюталар майнинги учун мўлжалланган ва ўчириб ташлаш қийин «Norton Crypto» дастури бор.
Компания майнинг воситасини ўтган йил июнида тақдим этганди. У қолдиқ ҳисоблаш қувватидан Ethereum (криптовалюта) ундиришда фойдаланилувчи оддий восита сифатида илгари сурилганди. Ушбу функция фақат жуда кучли видеокарталар билан ишлайди.
Албатта, «Norton» олинган криптовалютадан 15 фоиз комиссия ишлаб олади, қолаверса, мижозларининг криптоҳамёнларини тўлиқ назорат қилади. Ушбу функция кўплаб фойдаланувчиларнинг ҳафсаласини пир қилди. Хавфсизлик бўйича мутахассислардан бири буни «бренд учун жирканч, қўпол ҳолат ва ўз бошига етиш», дея баҳолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter