Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева БМТ бош котибининг олий вакили билан учрашди — нималар муҳокама қилинди?

Танзила Норбоева БМТ бош котибининг олий вакили билан учрашди — нималар муҳокама қилинди?

Мулоқот чоғида минтақада ташқи савдо, транспорт ва коммуникация соҳаларидаги имкониятлар ҳамда халқаро даражада ҳамкорликни кучайтириш борасида истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котибининг олий вакили Фатима Рабабхоним билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув Аваза шаҳрида БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида ўтказилди.

 Председатель Сената провела встречу с высоким представителем Генерального секретаря ООН   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2025

Фатима Рабабхоним Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясини юксак баҳолаб, бугунги Сенат фаолиятини дунё мамлакатларининг кўплаб парламентлари учун намуна эканлигини эътироф этди.

Кейинги йилларда Марказий Осиё давлатларининг ўзаро дўстона муносабатлари ҳамда яқин қўшничилик алоқалари давлатлар ва минтақа ривожи, халқлар фаровонлиги учун муҳим аҳамият касб этаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 Председатель Сената провела встречу с высоким представителем Генерального секретаря ООН   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2025

Мулоқот чоғида минтақада ташқи савдо, транспорт ва коммуникация соҳаларидаги имкониятлар ҳамда халқаро даражада ҳамкорликни кучайтириш борасида истиқболли режалар муҳокама қилинди.

 Председатель Сената провела встречу с высоким представителем Генерального секретаря ООН   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2025

Шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган вазифалар ҳамда БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида қабул қилинган хужжатларнинг самарали ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг