Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева одамлар ҳаётида бирламчи ўринга чиққан муаммо ҳақида гапирди

Танзила Норбоева одамлар ҳаётида бирламчи ўринга чиққан муаммо ҳақида гапирди

Фото:«Xabar.uz»

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Сенат Раиси Танзила Норбоева уй-жой масаласи одамлар ҳаётида бирламчи ўринга чиққанини қайд этди. Буни ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ва кўп сонли мурожаатлардан ҳам билиб олиш мумкин.

Жорий йилда  54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган. 

Адолатли тизим яратиш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ҳузурида Халқпарвар комиссиялар фаолияти йўлга қўйилди.

Сенат кенгаши қарори билан мазкур комиссияларнинг намунавий низоми ҳамда намунавий таркиби тасдиқланди.

Мазкур комиссиялар жойлардаги сенаторлар, депутатлар, маҳалла ва оила, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари раҳбарлари, банк бошқарувчилари ҳамда ОАВ, жумладан блогерлардан иборат таркибда шакллантирилди.  

Комиссиялар уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш, аҳоли учун қурилаётган уй-жойларга ер майдонлари ажратиш бўйича қарорлар қабул қилади.

Шу билан бирга, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва ўз муддатида тугатиш, ипотека кредити, субсидиялар олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш, соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олиш, қурилиш ташкилотларини танлашда шаффофликни таъминлаш каби масалаларда комплекс назорат олиб боради. Тарғибот-тушунтириш ишларини амалга оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг