Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева Озарбайжон президенти билан учрашди

Танзила Норбоева Озарбайжон президенти билан учрашди

Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева кеча, 30 июнь куни Боку шаҳрида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигини, хусусан, икки мамлакат парламентлари орқали ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Озарбайжон раҳбарининг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалда рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг