Тарихда илк бор АҚШнинг барча штатларида катта офат тартиби эълон қилинди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вайомингда катта офат тартибини эълон қилди. Шу тариқа бундай тартиб тарихда илк бор ҳамма штатларда амал қила бошлади, дея маълум қилди Оқ уй вакили Жадд Дир.
«Тарихда илк бор президент биратўла 50 штатнинг барчасида катта офат тартиби мавжудлигини эълон қилди», — дея твиттерда ёзиб қолдирган у.
Маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда 519 453 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 20 071 нафари вафот этди. Куни кеча АҚШ COVID-19 қурбонлари сони бўйича Италиядан ўтиб, дунёда биринчи ўринга чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter