Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тарихда илк маротаба она ва бола битта Олимпиадада қатнашди

Тарихда илк маротаба она ва бола битта Олимпиадада қатнашди

Сара Шлепер — тоғ чанғиси спорти афсонаси. Бир неча кундан кейин у 47 ёшни қаршилайди ва ўзи учун еттинчи Олимпиадада қатнашмоқда.

Шлепер Жаҳон кубогида 1995 йилда, Олимпия ўйинларида эса 1998 йилда дебют қилган. 2011 йилда америкалик спортчи фаолиятини якунлаб, рамзий маънода ўзининг уч ёшли ўғли Лассени қўлида кўтарганча чанғида қияликдан тушиб келган эди.

Бунгача бир неча йиллар олдин у мексикалик ҳамкасби Федерико Гахиолага турмушга чиққан эди. Орадан бир неча йил ўтиб, у спортга Мексика фуқароси сифатида қайтди.

Милан-Кортинадаги Олимпиадада эса у Мексика делегациясининг байроқдори бўлди.

Ушбу делегация таркибида унинг ўғли Лассе ҳам бор эди. Отаси қўл остида машқ қиладиган 18 ёшли Лассе Гахиола кеча слалом бўйича Олимпиадада дебют қилди. У онаси Сара билан биргаликда битта Олимпиадада қатнашган илк она ва ўғил сифатида тарихга кирди.

Сара, шунингдек, еттита Олимпия ўйинларида қатнашган тарихдаги илк ва Қишки ўйинлар тарихидаги энг ёши катта тоғ чанғичисидир. Ҳаммасидан муҳими — у шунчаки бахтли она.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг