Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тарихдаги энг баланд ракета йиғилди

Тарихдаги энг баланд ракета йиғилди

Фото: «Mhealth.ru»

AҚШнинг SpaceX аэрокосмик компанияси Техаснинг учиш майдончасида Starshipнинг икки босқичли қайта ишлатиладиган ракетасини йиғишни якунлади, деб хабар берди Nasaspaceflight портали.

Тизим Booster 4 (Super Heavy босқичи прототипи) ва SN20 (Starship прототипи)ни ўз ичига олади. Комплекснинг умумий баландлиги 120 метрни ташкил этади. Бу ўта оғир тоифадаги Н-1 ракета ташувчисидан 20 метр баландроқ. Ишга тушириш панели билан биргаликда тизим 145 метргача етади. Таққослаш учун: Гизадаги Хеопс пирамидасининг баландлиги 136 метрни ташкил этади.

Ракетанинг якуний версияси Мексика кўрфази бўйлаб орбитал парвоз пайтида синовдан ўтказилади. Унинг санаси номаълум бўлса-да, мажбурий синовлардан ташқари, AҚШ Федерал авиация маъмуриятининг рухсати талаб этилади.

Натижада Starship Artemis миссиясига жалб этилади. Унинг мақсади фазогирларни 2024 йилда Ойга қайтаришдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг