Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекларни огоҳлантирмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекларни огоҳлантирмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ватандошларни яна огоҳлантирди. 

«Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган», дейилади мурожаатда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг