Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи савдо айланмасининг қарийб 40 фоизи Тошкентга тўғри келмоқда

Ташқи савдо айланмасининг қарийб 40 фоизи Тошкентга тўғри келмоқда

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 20,9 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млрд АҚШ долларига ёки 5,9  фоизга ошган.

Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,8 фоиз улушни эгаллаган.

Тошкентнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 4 ойда қарийб 8,1 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдонинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (19 %), Россия (18,4 %), Қозоғистон (5,9 %), Туркия (4,4 %) ва Корея Республикасида (3,3 %) қайд этилган.

Экспорт – 8,5 млрд (9 % га ошган)

Импорт – 12,4 млрд (3,9 % га ошган)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг