Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ талабаларига франциялик профессор дарс ўтишни бошлади

ТАТУ талабаларига франциялик профессор дарс ўтишни бошлади

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Дастурий инжиниринг» факультети талабаларига дарс ўтиш учун Франциянинг Тройес технология университети профессори Аҳмед Сеффаҳ ташриф буюрди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

1-22 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилган дарсларда профессор Аҳмед Сеффаҳ «Дастурий инжинирингга кириш» ва «Инсон ва компьютер ўзаро таъсири» фанларидан талабаларга сабоқ беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг