Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУда Саид Аҳмаднинг 100 йиллиги нишонланди

ТАТУда Саид Аҳмаднинг 100 йиллиги нишонланди

Бугун, 10 июнь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигига бағишланган онлайн конференция ўтказилди.

Унда Саид Аҳмаднинг қизи Нодира Хусанхўжаева, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши раиси ўринбосари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адиблар, адабиётшунос олимлар, адибнинг шогирдлари ва замондошлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Шу куни эрта тонгда Адиблар хиёбонига ўрнатилган адиб ҳайкали пойига университет раҳбарияти бошчилигида гул қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг