Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Фото: Xabar.uz

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Унга кўра, подполковник Ғаниев Ғайрат Аҳмаджонович Наманган вилояти Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Уйчи туман ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Хўжахонов Авазбек Эргашевич Наманган вилояти Уйчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Хўжахонов Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Нажмиддинов Бахтиёр Раҳимович Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Б.Нажмиддинов Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Ашуров Алишер Анваржонович Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Ашуров Учкўприк тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг