Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тайсон қўлқопсиз жанг қилишдан қўрқдими?

Тайсон қўлқопсиз жанг қилишдан қўрқдими?

Фото: «Nedvijdom.ru»

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон қўлқопсиз жанг мусобақаларини ташкил этувчи Bare Knuckle Fighting Championship (BKFC) мусобақасида  иштирок этишдан бош тортди, дея хабар берди «BJPenn.com».

Тайсонга бразилиялик Вандерлей Силва билан жанги учун 18 миллион доллар таклиф этишди. Порталнинг маълум қилишича, Майк яланғоч муштлашишга тайёр эмаслигини айтиб, бу таклифни рад этган.

Яқинда BKFC билан шартнома имзолаган Силва эса бу жангдан 10 миллион доллар ишлаб олишини эшитиб таклифни шу заҳоти қабул қилган.

Май ойининг охирида Тайсон рестлер шоусида пайдо бўлди. У ерда Майк билан World Wrestling Entertainment (WWE) собиқ чемпиони Крис Жерико бир-бирига ёв қараш қилиб, ҳақорат қилишга тушди. Тўқнашув оммавий жанжалга айланиб кетди. Лекин боксчи билан рестлерни ажратиб қўйишга муваффақ бўлишди.

25 апрель куни Тайсон боксга қайтиш нияти борлигини билдирди. Америкаликнинг айтишича, уни фақат хайрия мусобақалари қизиқтирмоқда. Майк 2005 йилдан бери рингга чиқмаган. Профессионал фаолияти давомида жами 50 марта ғалаба қозониб (44 таси нокаут), 6 марта мағлуб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг