Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тайван Россиянинг баёнотини кескин қоралади

Тайван Россиянинг баёнотини кескин қоралади

Фото: «Newsdelivers»

Россия ва Хитойнинг қўшма баёнотида Москва «бир Хитой» тамойилини қўллаб-қувватлаши ва оролнинг (Тайван — таҳр.) исталган шаклдаги мустақиллигига қаршилигини билдирганди. Ушбу баёнот Тайваннинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Тайван ташқи ишлар вазирлиги берган жавоб баёнотида ташқи сиёсий идора «ўзининг кескин норозилигини билдиришини, Хитой Республикаси (Тайван)нинг суверенитетига тажовуз қилувчи сохта шакллантирилган ғояларни кескин қоралашини» билдирди.

«Тайван ва ХХР бир-бирига бўйсунмайди, ХХР ҳукумати уларни ҳеч қачон бошқармаган», — дейилади Тайван ТИВ баёнотида.

«Бир Хитой» тамойилини ХХР ўйлаб топган, уларнинг ҳукумати бошқа мамлакатларни «ёлғон шарҳлар» қилишга мажбурламаслиги керак, дейишди тайванлик дипломатлар.

«Бир Хитой» тамойили ХХРнинг барча мамлакатлар, жумладан, РФ билан дипломатик муносабатлар ўрнатишида асос вазифасини бажаради. Ҳеч бир давлат Тайбэй (Тайван) билан алоқаларини узмасдан туриб, ХХР билан дипломатик алоқалар ўрната олмайди, деб ёзди «РИА Новости».

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Хитой 4 февраль куни, РФ президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзинпиннинг Пекиндаги музокаралари давомида, халқаро муносабатлар бўйича қўшма баёнот берганди.

Фото: CGTN
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг