Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Telegram асосчиси тўртинчи давлат фуқаролигини олди

Telegram асосчиси тўртинчи давлат фуқаролигини олди

Фото: «Regnum»

Telegram асосчиси Павел Дуров Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) фуқаролигини олди.

«Forbes» ёзишича, Дуров бир пайтнинг ўзида тўрт мамлакат — Россия, Франция, Сент-Китс ва Невис ҳамда БАА фуқаросига айланди.

Дуров яқинда Дубай ворис шаҳзодаси Ҳамдон бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашганди.

Нашр суҳбатдоши маълум қилишича, Дуровнинг рус паспорти муддати аллақачон тугаган, у кўп йиллардан бери Россияга бормайди, 8 йилдан бери бу ерда мол-мулк сақламайди.

Павел Дуров Dubai Media City эркин иқтисодий зонасидаги миноралардан бирининг 23-қаватида Telegram штаб-квартирасини 2017 йилда очган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг