Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Telegram бошқа дастурлардан ёзишмаларни кўчириш имкониятини тақдим этди

Telegram бошқа дастурлардан ёзишмаларни кўчириш имкониятини тақдим этди

Телеграм мессенжери эндиликда фойдаланувчига бошқа дастурлардаги ёзишмаларини, хусусан Whatsappдан кўчириш функциясини тақдим этади. Ушбу янгиланиш ҳозирча iOS фойдаланувчилари учун тақдим этилган.

«Энди сиз ёзишмаларингизни бошқа иловалардан - масалан, Whatsap, Line ёки Kakao-Talk дан Telegramга ўтказишингиз мумкин», дейилади AppStoreда жойлаштирилган янгиланиш тавсифида.

Бундан ташқари, ушбу янгиланиш билан фойдаланувчилар барча қатнашчилар учун яратилган гуруҳларни изсиз, чат рўйхатидан махфий суҳбатлар ва қўнғироқлар тарихини ўчириб ташлашлар имкониятига эга бўладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг