Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Telegramда янгиланиш: юклаш менежери ва бошқа функциялар пайдо бўлди

Telegramда янгиланиш: юклаш менежери ва бошқа функциялар пайдо бўлди

Фото: «Telegram.org»

Telegram мессенжерининг навбатдаги 8.6 рақам остидаги йирик янгиланишида қатор функциялар пайдо бўлди: энди юклаш менежери бор, фойдаланувчининг телефон рақами бўйича ҳаволалар олиш мумкин.

Янгиланиш асосан мессенжернинг мобил талқинида, аниқроғи, iOS да амалга оширилган.

Юклаш мессенжери қидирув панели ёнида жойлашган. Бунинг учун тегишли ёрлиқ ажратилган. Бу бўлимда юклаб олинган файллар сақланади. Юкланишни тўхтатиш, қайта юклаш ва бекор қилиш имкониятлари бор.

Менюга ҳам ўзгаришлар киритилган. Энди сўнгги қўшилган фотосуратлар, файллар ва локацияларни осон топиш мумкин.

Энди телефон рақами бўйича олинган профил ҳаволасини ўзаро алмашиш мумкин: масалан, https://t.me/+71234567890. Ушбу ҳавола фойдаланувчи ўз аккаунтини телефон рақами бўйича қидиришга рухсат берганида ишлайди.

Android смартфонлар учун эса ярим шаффоф интефейс технологияси биринчи марта қўлланилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг