Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кузатувдаги шахснинг сейфидан портловчи модда чиқди

Кузатувдаги шахснинг сейфидан портловчи модда чиқди

Иллюстратив фото.

Бухоро вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Қаюмованинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Когон туманида яшовчи фуқаро Ш.Р.нинг хатти-ҳаракатлари аввалдан кузатувда бўлган.

Олдиндан олинган маълумотларга асосланган тезкор гуруҳ вакиллари Ш.Р.нинг хонадонини холислар иштирокида кўздан кечиришган. Натижада, хонадондаги темир сейфда 203,3 грамм оғирликдаги кукунсимон порох мавжудлиги аниқланган. Маълум бўлишича, ушбу кукунсимон порох портловчи моддалар сирасида бўлган.

Айни пайтда, ушбу портловчи моддалар тегишли тартибда вақтинча сақловга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида қонунбузарлик ҳолати олди олинди»,-дейди Дурдона Қаюмова.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг