Термиздаги трансформаторлардан бири ёниб кетди

28 июнь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар «Тупроққўрғон» МФЙда жойлашган электр подстанция ҳудудидаги трансформаторларнинг бирида ёнғин содир бўлди.
Воқеа жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни тўлиқ ўчирилган.
Ҳодисада жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter