Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Техаслик ёш эркак коронавирус юқтирганлар кечасида қатнашиб вафот этди

Техаслик ёш эркак коронавирус юқтирганлар кечасида қатнашиб вафот этди

Фото:«EA Daily»

Техаслик 30 ёшли эркак  коронавирус юқтирган одам томонидан уюштирилган кечада қатнашганидан сўнг инфекциядан вафот этди, деб хабар берди  «South China Morning Post».

Йигит коронавирусни фирибгарлар ўйини деб ҳисоблаган бўлса-да, ҳозирги кунга қадар АҚШда 135000 дан ортиқ одам вафот этган. Америкалик талабалар коронавирусни қандай енгишларини синаб кўриш учун «коронавирус тантаналари» ўтказмоқдалар.

Ўлимидан олдин у ҳамширага: «Биласизми, мен хато қилдим деб ўйлайман», деган.

«У ўзини ёш ва енгилмас — касаллик таъсир қилмайди ,- деб ўйлаганди, —деди Сан-Антонио касалхонасининг бош шифокори Жейн Апплеби, — ёш беморларнинг аҳволи унчалик ҳам ёмон кўринмайди одатда. Аммо кислородни синаш ва лаборатория синовлари, аҳвол анча ёмон эканлигини кўрсатади, яъни унинг ташқи кўринишига ишонмаслик керак».

Ҳа афсуски «COVID диссидентлар» (касалликни инкор қилувчилар) бугунги кунда нафақат ўз ҳаётларини, балки бошқаларнинг ҳаётини ҳам хавф остига қўйишмоқда.

Бугунги кунда Америка Қўшма Штатлари дунёда касаллик юқиш  ва ўлим даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичга эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг