Тime журналида 2025 йилнинг энг яхши ихтиролари эълон қилинди (фото)
Time журнали мутахассислари чорак асрдан буён ҳар йил Timeʼs Best Inventions — энг яхши ихтиролар рейтингини эълон қилиб келмоқда. 2025 йил ҳам Time инсоният сўнгги бир йил давомида яратган 300 та энг буюк кашфиётларни санаб ўтди.
Энг яхши ихтиролар “Робототехника”, “Гўзаллик”, “Кўнгилочар”, “Саломатлик”, “Дизайн”, “Қишлоқ хўжалиги”, “Озиқ-овқат”, “Сунъий интеллект” ва бошқа тоифаларга бўлинди. Санаб ўтилган янгиликларнинг барчаси ўз соҳасида дунёни у ёки бу тарзда ўзгартирди. Инновациялар самарадорлик, салоҳият ва таъсир каби мезонлар бўйича баҳоланди.
Lenovo ThinkBook Transparent Display - шаффоф экранли ноутбук. Ушбу ноутбукнинг дастлабки прототипи илк бор MWC 2024 кўргазмасида намойиш этилган. Қурилма 17,3 дюймли МicroLED технологияли шаффоф экран ҳамда тугмаларсиз сенсорли клавиатура билан жиҳозланган. Lenovo ўз маҳсулотини табиий манзаралардан расм чизувчи рассомлар учун мукаммал ечим сифатида тақдим этмоқда. Шаффоф экран туфайли рассомлар илҳом манбасини кўздан қочирмайди, сенсорли клавиатура эса график планшет вазифасини бажариши мумкин.

Теcnо Pocet Gо - аралаш реаллик ўйин қурилмаси. Бу АР кўзойнак ва геймпаддан иборат бўлиб, унда барча Windows ўйинларини ҳавода “сузиб юрувчи” ойна шаклида ишга тушириш мумкин. Геймпад товушли тебраниш алгоритми билан жиҳозланган. Бу видеоўйинларда тескари алоқани таъминлаш ва ўйинга янада чуқурроқ шўнғиш эффектини яратиш учун зарур.

Huawei Mate ХТ Ultimate Design - уч марта букланиши мумкин бўлган илк смартфон ҳисобланади. Қурилма иккита букилиш чизиғига эга 10,2 дюймли экран билан жиҳозланган. Янги моделни “гармошка” шаклида буклаб, оддий телефон сифатида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, бу энг юпқа телефонлардан бири бўлиб, ёйилган ҳолатда қалинлиги атиги 3,6 миллиметрни ташкил этади. Ушбу “уч буклама” смартфоннинг нархи 4 минг доллар.

AstraZeneca FlyMist - дунёдаги биринчи бурун орқали қўлланиладиган шприц. Бу FDA томонидан тасдиқланган, уй шароитида эмлаш учун мўлжалланган қурилма. Унда игна ўрнига пуркагич ишлатилади. Қурилма ичида грипп ёки ковидга қарши вакцина мавжуд. Ушбу мосламаларни 2025-йилдан бошлаб дорихоналарда сотиш режалаштирилмоқда.

AirPods Pro 2 Apple компаниясининг эшитиш аппарати режимини қўллаб-қувватлайдиган биринчи қулоқчинларидир. Эшитиш қобилияти чекланган фойдаланувчи қулоқчинларни тақиб, махсус режимни фаоллаштириши мумкин. Бу режим атрофдаги товушларни тутиб олиб, уларни юқори овозда тўғридан-тўғри қулоққа узатади. Қулоқчинларнинг ўзи 2022 йилда ишлаб чиқарилган бўлса-да, улардаги эшитиш мосламаси режими фақат 2024 йилда жорий этилди. Шу сабабли улар рейтингга киритилди.

Cloudboom Strike LS кроссовкалари дунёдаги энг енгил пойабзаллардан бири ҳисобланади. Улар LightSpray технологияси ёрдамида ишлаб чиқарилади. Кроссовкаларнинг оғирлиги атиги 170 граммни ташкил этиб, бозордаги кўплаб моделлардан енгилроқ. Бир жуфт CloudBoom Strike LS нинг нархи 330 доллар туради.

ShedRain The Duo Umbrella - икки киши учун мўлжалланган биринчи соябон. Бу қурилма иккита тутқичли телескопик дастага эга. Бундай тузилиши туфайли бу аксессуарни бир вақтнинг ўзида икки киши бемалол ушлаб туриши мумкин.

Bose Ultra Open - клипсли қулоқчинлар. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу очиқ турдаги ягона қулоқчин бўлиб, уни кун бўйи қулоқларни толиқтирмасдан тақиб юриш мумкин. Ultra Open’даги динамик қулоқ каналидан бир оз узоқроқда жойлашган. Бундай тузилиш атрофдаги овозларни эшитишни ва атрофда содир бўлаётган воқеалардан доимо хабардор бўлишни истаганлар учун қулай. Қурилма IPX4 стандарти бўйича намликдан ҳимояланган. Бир марта қувватланганда гаджет 7,5 соатгача ишлайди. Нархи 300 доллар.

Luum Precision Lash - киприк улаш учун мўлжалланган робот. У бир кўзга исталган узунликдаги киприкларни жарроҳлик аниқлигида атиги 45 дақиқада улашга қодир. Бутун жараён одамда 3-4 соат ўрнига кўпи билан 1,5 соат давом этади. 2024 йилда Luum аллақачон 170 доллар нархидаги 160 мингта муолажани амалга оширди. Роботларни йил охирида гўзаллик салонларига етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Аessape - профессионал робот-массажчи. Тизим иккита роботлаштирилган қўл, юз учун тешикли массаж столи ва унинг остида жойлашган планшетдан иборат. Бундан ташқари, фойдаланувчи танасини сканерлайдиган ва 1,1 миллион нуқтани уч ўлчовли ҳисоблаш моделига айлантирадиган сенсорлар тўплами мавжуд. Ушбу модел асосида даволаш режаси тузилади. Фойдаланувчи режани текширгач ва тана ҳолати, керакли босим, мусиқа тури каби бошқа шахсий функцияларни танлагач, тизим қолган барча ишни ўзи бажаради - сизга махсус мослаштирилган ажойиб массажни амалга оширади.

Аsus Zenbook Duo икки экранли ноутбук ҳисобланади. Қурилма иккита сенсорли OLED-дисплейга эга бўлиб, уларнинг аниқлик даражаси 2880×1800 нуқтани ташкил этади, янгиланиш частотаси 120 Гс га етади ва томонлар нисбати 16:10 га тенг. Иккала матрица биргаликда деярли 20 дюйм (19,8") катта диагонални таъминлайди. Фойдаланувчига иккита фойдаланиш ссенарийси таклиф этилади: пастки дисплейни сенсорли клавиатура сифатида ишлатиш ёки симсиз жисмоний фирма клавиатурасида ишлаган ҳолда тасвирни чиқариш учун экрандан фойдаланиш. Zenbook Duo энг юқори конфигурациясида Intel Core Ultra 9 185H чипсети, 32 ГБ LPPDDR5Х тезкор хотира, 2 ТБ НВМе PSIe 4.0 ички хотира ва 75 Вт*соат сиғимли аккумуляторни таклиф қилиши мумкин. Нархи 1500 долларни ташкил этади.

Kangsters Wheely-X - ногиронлар аравачасидан фойдаланувчилар учун дунёдаги биринчи югуриш йўлкаси ҳисобланади. У ёрдамида имконияти чекланган шахс аравачада тезроқ ҳаракатланиш учун қўл кучини машқ қилиши мумкин. Ушбу қурилма телевизорга уланиб, онлайн мусобақалар учун мини-ўйинларни ишга тушириш имкониятига эга.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter