Тожикистон президенти ўзининг клипларда мадҳ этилишидан норози
![Тожикистон президенти ўзининг клипларда мадҳ этилишидан норози](http://static.xabar.uz/crop/3/8/720_460_95_3877981312.jpg)
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 20 февраль куни мамлакат ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Asia Plus» хабар берди.
Эмомали Раҳмон журналистларга телерадиодастурлар мамлакат манфаатларини ҳисобга олиб, тожик адабий тили қоидаларига амал қилинган ҳолда тайёрлашни таъкидлаган.
![](https://static.xabar.uz/uploads/5/720__z6-j1vnYZ_7yFQZDuAuHKHdlcXWVS1DU.jpg)
Шунингдек, давлат раҳбари Тожикистон радиоэшиттиришлар ва телевидение қўмитаси раҳбариятига президент суратлари акс этган ва уни мадҳ этувчи мусиқавий клиплар ўрнига мамлакат ютуқлари, бетакрор табиати ва оддий одамлар меҳнатини куйловчи қўшиқларни беришни буюрган.
Раҳмоннинг фикрича, ҳозирда ТВ ва радиоканалларда томошабинлар орзиқиб кутадиган дастурлар деярли йўқ.
![](https://static.xabar.uz/uploads/5/720__Sz7x_OLU0JDsBEWkUY4ceh8Qm0QdDZ3j.jpg)
Президент мамлакат телерадио қўмитасига мамлакатдан ташқарида ишлаётган тожик меҳнат мигрантлари учун махсус дастурлар жойлаштириладиган алоҳида интернет сайтлари ташкил этишни таклиф этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter