Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон Президенти Самарқандга ташриф буюрди

Тожикистон Президенти Самарқандга ташриф буюрди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 18 август куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ҳукумат вакиллари кутиб олди.

Ташриф давомида Ислом Каримов ва Амир Темур мақбараларини зиёрат қилиш, Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий ёдгорликларни томоша қилиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг