Тожикистонда яна бир чеклов жорий этилди

Қўшни Тожикистонда футбол бўйича барча мусобақалар 10 майга қадар тўхтатилди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси хабар берди.
Қайд этилишича, Тожикистон футбол федерацияси COVID-19 коронавируси профилактикаси бўйича Республика штабининг мамлакатда барча оммавий ва спорт тадбирларини тўхтатиб туриш қарорини қўллаб-қувватлаб, барча футбол мусобақаларини тўхтатиш қарорига келган.
Шундай қилиб, Тожикистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган баҳслардан сўнг (26 апрель кунги) барча ўйинлар 10 майга қадар ўтказилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистондаги барча мактаблар, болалар боғчалари, коллежлар ва мактабларда 27 апрелдан 10 майгача вақтинча таътил эълон қилингани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter