Тожикистонликлар «қўрқув ва ваҳима» сабаб Россиядан кетишни бошлаган
«Крокус» воқеасидан сўнг тожикистонликлар «қўрқув ва ваҳима» сабаб Россиядан кетишни бошлаган. Бу ҳақда ТАСС Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигига асосланиб хабар берди.
Вазир ўринбосари Шаҳноза Нодирининг айтишича, Тожикистон меҳнат вазирлигининг Россиядаги ваколатхонасига муҳожирларнинг мурожаатлари кўпайиб кетган, улар мамлакатдан чиқиб кетишмоқчи.
Амалдор Тожикистон фуқароларининг Россияни оммавий тарк этишни бошлагани «маиший даражада» кузатилаётган сиқувга олишлар билан боғлиқ эмас, деган фикрда. Аммо меҳнат вазирлиги ваколатхонасига бир эмас, бир неча марта таҳдидли хабарлар келгани ҳам ҳақиқат.
Вазирлик тожикларнинг Россиядан оммавий чиқиб кетиши — вақтинча ҳолат, деб ҳисобламоқда. Муассаса ватандошлардан интернетда тарқалаётган миллатлараро низо қўзғашга қаратилган хабарлар таъсирига тушмасликни сўрамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter