Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» эркаклар ва аёллар учун янги қоида жорий этди

«Толибон» эркаклар ва аёллар учун янги қоида жорий этди

Фото: «Getty Images»

Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати эркаклар ва аёлларнинг истироҳат боғларида биргаликда ҳордиқ чиқаришларини тақиқлади ва янги қоида жорий этди.

Бундан буён эркаклар ҳафтанинг чоршанба, пайшанба, жума ва шанба кунлари, аёллар эса якшанба, душанба ва сешанба кунлари истироҳат боғларига киришига рухсат этилади. 

Афғонистонликлар одатда оилалари билан кўп борадиган Кобул ташқарисидаги сайёҳлик манзилларида эркакларга ҳарбийча кийинмаслик, аёлларга эса бегоналар билан мулоқот қилмаслик тавсия этилди.

Янги тартибга риоя қилмаганлар ҳукм устидан шикоят қилиш ҳуқуқисиз жавобгарликка тортилади.

«Толибон» аёлларга самолётда парвоз қилиш бўйича тақиқ қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг