Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» Ўзбекистондан нималарни сўрагани маълум бўлди

«Толибон» Ўзбекистондан нималарни сўрагани маълум бўлди

Фото: alemarahenglish.af

Кобулда бўлиб ўтган ҳукуматлараро йиғилишда афғон томони Ўзбекистон орқали афғон юкларининг транзити учун тўловларни камайтиришни сўради.

29 октябр куни Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Мулла Бародар ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Абдул Ғани Бародар Афғонистон минтақанинг асосий транзит нуқтасига айланишга интилаётгани, шу муносабат билан Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун йўлларни реконструкция қилишга сармоя киритаётганини таъкидлади.

Учрашувда у Ўзбекистон орқали олиб ўтилаётган Афғонистон юклари учун юқори транзит тўловлари масаласини кўтариб, Ўзбекистон томонидан ушбу тўловларни камайтиришни сўради.

«Толибон» расмийси, шунингдек, Афғонистондан Ўзбекистонга экспорт ҳажми сезиларли даражада ошишини кутаётганини айтди. Шу муносабат билан у Ўзбекистонга махсус имтиёзли тарифлар ва дўстона савдо алоқаларини ўрнатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган.

Аввалроқ Ўзбекистон «Толибон» билан шартномалар имзолагани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг