«Толибон» қўшнисига зарбалар берди
«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Пактика ва Хост вилоятларига уюштирилган рейдларга жавобан Покистонга қарши зарбалар берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Толибон томонидан тузилган муваққат ҳукуматдаги Мудофаа вазирлигига таяниб маълум қилди.
«Афғонистон ҳеч кимга Афғонистон ҳудудидан фойдаланиб, хавфсизликка раҳна солишига йўл қўймайди», — дея таъкидлади ҳарбий департамент.
Ҳаракат вакилининг қайд этишича, Покистон Афғонистонни ўз ҳудудида назорат йўқлиги, малакасизлик ва муаммолар учун айбламаслиги керак.
«Бундай ҳаракатлар Покистон назорат қила олмайдиган жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин», дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter