Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» Термиз ўққа тутилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

«Толибон» Термиз ўққа тутилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Фото: «Xabar.uz»

«Толибон» Афғонистон ҳудудидан Термизнинг ўққа тутилгани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда мамлакатнинг ТИВ расмий вакили Абдул-Қаҳар Балхий маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, афғон-ўзбек чегарасида вазият барқарор, хавотирга ўрин йўқ.

Шу билан бирга, Афғонистон томони барча қўшнилари олдидаги масъулиятли ҳукумат сифатида Афғонистон чегаралари устидан назоратни таъминлаш ва кимдир томонидан хавфсизлик бузилишига йўл қўймаслик мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ҳудудидан ракета отилгани ҳақидаги маълумот Ўзбекистон томонидан ҳам рад этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг