Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев кўчманчиларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини баҳолади

Тўқаев кўчманчиларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини баҳолади

Кўчманчилар цивилизацияси жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини тантанали очилишида нутқида гапирди.

«Буюк дашт кўчманчилари бепоён Евроосиёда қадимдан яшаб келган. Улар ўз даврида илғор технологияларни жорий этиб, жаҳон тараққиётига улкан ҳисса қўшган. Кўчманчилар беш минг йил олдин отни хонакилаштириб, дунёни лол қилган чавандозлар маданиятини яратди. Дашт ҳунармандлари қурол-аслаҳаларнинг илғор намуналари ва бетакрор заргарлик буюмларини ясаган» – деди Қ.Тўқаев.

8 сентябрь куни бўлиб ўтган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида фахрий меҳмонлар қаторида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди.

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган этник спорт турлари бўйича халқаро мусобақадир. Ушбу спорт тадбирида дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан зиёд спортчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг