Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев: «Қозоғистонга АЭС жудаям зарур, акс ҳолда минтақада етакчиликни бой берамиз»

Тўқаев: «Қозоғистонга АЭС жудаям зарур, акс ҳолда минтақада етакчиликни бой берамиз»

Фото: «Вести»

«Тўғрисини айтиш керак: атом энергетикасисиз Қозоғистон бутун иқтисодиётини йўқотади, инвестицияларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Қозоғистон минтақадаги етакчиликдан маҳрум бўлади». Мамлакат ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев шуларни таъкидлади.

Тўқаев Қозоғистон электр энергияси таъминотида муаммоларга йўлиққанини, қўшни давлатлар энергия тизимлари сифатига қарам бўлиб қолганини таъкидлади.

Энергетика хавфсизлиги масаласини зудлик билан ҳал қилиш керак. «Мутасадди шахслар нега АЭС қурилиши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан дипломатларча қутулиб кетишаётганини тушунмайман», — деди Қозоғистон президенти.

Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш масаласи илк маротаба 2019 йилда Тўқаев Россия президенти билан учрашганида кўтарилганди. Ўшанда Владимир Путин Россия лойиҳаси бўйича Қозоғистонга АЭС қуриб беришни таклиф қилган.

Қозоғистон АЭС қуриш учун иккита жойни мўлжаллаяпти — Олмаота вилоятидаги Улкен посёлкаси ҳамда Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Курчатов шаҳри.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг